The site is running testing mode

Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

Jahon Tashkiloti kecha va bugun

АННОТАЦИЯ 

 

Жаҳон савдо ташкилоти: кеча ва бугун / Монография / Б.Т.Акрамходжаев, Ш.А.Ахунов, М.Х.Баратов, О.Оқюлов, Ш.Н.Рузиназаров, Р.Т.Хакимов.-Тошкент: Kamron press, 2024. 392 б.

 

Монография ЎзФА Давлат ва ҳуқуқ  институтининг 2024 йилга мўлжалланган “Жаҳон савдо ташкилоти ҳужжатларини Ўзбекистон қонунчилигига имплементация қилиш истиқболлари” номли илмий-тадқиқот дастури асосида  амалга оширилиб, унда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)нинг ташкил топиши, афзалликлари, миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллашамалиётини ЖСТнинг қоида, меъёр ва битимларига мослаштириш, ЖСТ  шартномаларининг асос солувчи принциплари, Ўзбекистон Республикасининг  ЖСТ билан ҳамкорлигини таъминлашда миллий субъектлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рақамли иқтисодиёт соҳасида фуқаролик-ҳуқуқий таъминлаш, саноат муҳандислигини ривожлантириш ва Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишнинг зарурияти  тадқиқ этилган.

Шунингдек, ЖСТ ҳужжатларини Ўзбекистон қонунчилигига имплементация қилишнинг назарий-амалий муаммолари, жаҳон савдосидаги парчаланиш таҳдидлари ва Ўзбекистон Республикасининг жаҳон савдо жараёнларига қўшилиши, Ўзбекистон қонунлари TRIPS битими билан уйғунлаштириш, ЖСТга аввал ахзо бўлган мамлакатларнинг халқаро тажрибаси ўрганилган.

Нашр кенг китобхонолар оммасига мўлжалланган. 

 

ISBN 978-9910-9904-3-4 


×