The site is running testing mode

Единый контактный номер (+998) 71 2000036; Телефон доверия (+998) 71 2335623

Фуқаролик ва оила ҳуқуқи

Фуқаролик ва оила ҳуқуқи

Дарслик

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган

Муаллифлар жамоаси :

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, ю.ф.д., проф. О.Оқюлов — I, XI, XII боблар;
ю.ф.д., проф. Э.Егамбердийев , ю.ф.д., проф. М.Х.Баратов — XIII, XIV, XV боблар;
ю.ф.д., проф. М.Х.Баратов — IV боб;
ю.ф.д., проф. О.А.Камалов, ю.ф.д., дос. М.Ш. Чорийев — VII боб;
ю.ф.д., проф. А.А.Мухаммадийев — VI боб;
ю.ф.д, дотс. Н.А.Кулдашев — II, Х боблар;
ю.ф.ф.д., дотс. О.Ж.Холмуминов — V, VIII боблар;

ю.ф.ф.д., дотс. Х.М.Қиличев, ю.ф.д., проф. О.А.Камалов — III, IХ боблар

Тақризчилар :

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Р.Ж. Рўзийев; Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳуқуқи кафедраси мудири, юридик фанлар доктори, профессор Н.Ф. Имомов

Ф-40 Фуқаролик ва оила ҳуқуқи: Дарслик / О.Оқюлов, Э.Егамбердийев, М.Х.Баратов, Н.А.Кулдашев ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, 2022. – 400 б.

Ушбу дарсликда фуқаролик ҳуқуқи ва унинг ИИО фаолиятидаги аҳамияти, фуқаролик ҳуқуқининг субйектлари ва обйектлари, ИИО фуқаролик ҳуқуқининг алоҳида субйекти сифатида, битимлар ва вакиллик, ИИО фаолиятида битим ва вакилликнинг қўлланилиши, фуқаролик ҳуқуқида муддатлар ва даъво муддати, мулк ҳуқуқи, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усуллари, ИИОнинг мулк ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи, ИИО мажбурият муносабатларининг субйекти сифатида, шартнома тўғрисида умумий қоидалар, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя шартномалари, ИИО фаолиятида шартномавий муносабатлар, мулк ижараси, қарз ва кредит шартномалари, суғурта ва унинг ИИО фаолиятида тутган ўрни, зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар ва унда ИИОнинг иштироки, интеллектуал мулк, ворислик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи ва унинг ИИО фаолиятида тутган ўрни, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш ва унда ИИОнинг вазифалари, фуқаролик ҳолати далолатномалари ва уларни қайд этиш каби масалалар атрофлича ёритилган.

ИИВ Академиясининг курсант (тингловчи)лари ва профессор-ўқитувчиларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг амалиётчи ходимларига ҳамда фуқаролик ҳуқуқи масалалари билан қизиқувчи барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Yuklab olish
Kitobni harid qilishmoqchi bo`lsangiz biz bilan bog‘laning: +998941999714


×