24 апрел кунлари Фарғона шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамкорликда "Истанбул протоколига мувофиқ қийноқ ва шафқатсиз муомалани суд-тиббий ҳужжатлаштириш" мавзусида халқаро тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда Давлат ва ҳуқуқ институти директори юридик фанлари доктори М.Тургунов ўз кириш сўзи ва маърузаси билан иштирок этди.
Ўқув машғулотида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг тиббиёт мутахассислари ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг суд-тиббий экспертлари иштирок этди.
Тренинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, EХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирнинг очилишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, EХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси элчи А.Карттунен, Тбилиси Давлат тиббиёт университети суд тиббиёти кафедра мудири Р.Бериашвили, қамоқхоналар ислоҳоти ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро маслаҳатчи, ИППФ халқаро пенитенсиар жамғармасининг МДҲ мамлакатлари бўйича вакили А.Шамбилов (Испания) ва Давлат ва ҳуқуқ институти директори М.Тургуновлар сўзга чиқди.
Хусусан, академик А.Саидов Миллий марказ билан EХҲТ ўртасидаги кўп йиллик яқин ҳамкорликка урғу бериб, 2020-2024-йиллар давомида қийноқлар ва шафқатсиз муомала ҳолатларини самарали текшириш ва ҳужжатлаштириш бўйича 10 дан ортиқ ўқув семинари ўтказилганига эътиборни қаратди. Термиздаги ушбу тадбир БМТнинг Қийноқларга қарши конвенсияси 40 йиллигини нишонлашга бағишланган чора-тадбирлар дастури доирасида ўтказилаётганини таъкидлади.
Тренингда асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази тиббиёт ходимларининг Истанбул протоколига мувофиқ қийноқлар ва шафқатсиз муомалани самарали ҳужжатлаштириш соҳасидаги халқаро стандартлар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.