The site is running testing mode

Единый контактный номер (+998) 71 2000036; Телефон доверия (+998) 71 2335623

Инсон ҳуқуқлари ва ирқий тенглик

 

27 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциatsiяси билан ҳамкорликда айни шу масалаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги ҳамда Ирқий камситишга барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг 60 йиллигини нишонлаш доирасида ташкил этилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директорининг биринчи ўринбосари профессор Мирзатилла Тиллабоев ҳамда Давлат ва ҳуқуқ институти директори, профессор Мурод Турғунов тадбир аввалида сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президенти томонидан 2025 йил 21 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиш имзоланганини таъкидладилар.

Мазкур фармойишда “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган шиор мазмун-моҳиятини кенг ёритиш, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида эришилаётган натижаларни аҳолига етказиш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Анжуманда ирқий тенгликни таъминлаш, бу борадаги халқаро стандартларни амалга ошириш ва миллий тажрибани янада такомиллаштириш масалалари юзасидан маърузалар тингланди. Жумладан:

  • Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциatsiяси Кенгаши раиси Камолиддин Ишанходжаев – “Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциatsiяси томонидан ирқий тенглик бўйича амалга оширилган ишлар” мавзусида;
  • Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита бўлими бoшлиғи, профессор Саодат Давлатова – “Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва ирқий тенглик соҳасидаги тажрибаси” мавзусида;
  • Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи профессор Джурабай Ташқулов – “Туркиянинг амалдаги Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари” мавзусида;
  • Тошкент давлат юридик университети профессори Муаттара Раҳимова – “Ўзбекистонда ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида маъруза қилди.

Тадбирда Миллий марказ билан Давлат ва ҳуқуқ институти докторантлари, амалиётчилари ҳамда масъул ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбати қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Ирқий камситишга оид стереотиплар ҳақида иштирокчилар берган саволларга мутахассислар батафсил жавоблар қайтарди.


×