The site is running testing mode

Единый контактный номер (+998) 71 2000036; Телефон доверия (+998) 71 2335623

Ключевой докторант Института государства и права Академии наук Республики Узбекистан награжден в рамках проекта «Интеллектуалы.Человек».




Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Давлат ва хуқуқ институти таянч докторанти
«Зиёлилар.инсон» лойиҳаси доирасида тақдирланди

2026 йил 31 июль куни Тошкент шаҳридаги «Ziyo Forum» фондида Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ  институти       
1-курс таянч докторант Абдуллаев Азиз Хамидуллоевич «Зиёлилар.инсон» лойиҳаси доирасида махсус сертификат билан тақдирланди.


            «Зиёлилар.инсон» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш «Ziyo Forum» фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
«Зиёлилар.инсон»  алоҳида эҳтиёжли инсонлар ҳамда инклюзив лойиҳаларни амалга ошираётган ташаббускор ва тадбиркорларга бағишланган альманахнинг махсус сонидир. Унда ҳаётдаги қийинчиликларни енгиб ўтаётган,жамиятдаги ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшаётган, илм-фан, санъат, таълим ва ижтимоий ташаббусларни ривожлантираётган  ҳамда ўз фаолияти билан бошқаларга илҳом бағишлаётган инсонлар ҳақида ҳикоя қилинади.
            Лойиҳа иштирокчиларга таълим грантларидан фойдаланиш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, шахсий ва касбий ривожланиш ҳамда соҳа экспертлари билан мулоқот қилиш имкониятларини тақдим этади.

Азиз Абдуллаев Давлат ва ҳуқуқ институтида 12.00.13 — Инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича “Ногиронлиги болган шахсларнинг бандлигини таминлашда меҳнат хамроҳлиги хизматларининг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда.У бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқ химоясига оид 6 мақола чоп этган. Унда илмий ва амалий фаолияти ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, инклюзив бандликни ривожлантириш, иш жойларида оқилона мослаштириш чораларини жорий этиш, шунингдек, мавжуд ҳуқуқий ва амалий тўсиқларни бартараф этишга қаратилган.

           Тантанали тадбир давомида Азиз Абдуллаевга лойиҳа доирасидаги фаолияти ва ижтимоий ташаббуслари учун махсус сертификат топширилди. Шунингдек, унинг ҳаёт йўли, касбий фаолияти, амалга ошираётган ташаббуслари ҳамда инклюзив меҳнат бозорини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси «Зиёлилар.инсон» альманахининг янги сонига киритилди. 

            Альманахда Азиз Абдуллаевнинг ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорига тайёрлаш, резюме тузиш, иш суҳбатларидан муваффақиятли ўтишда кўмаклашиш, иш берувчилар билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда иш жойларида оқилона мослаштириш чораларини тарғиб этишга қаратилган амалий фаолияти ёритилган.
             Мазкур эътироф Азиз Абдуллаевнинг илмий изланишлари билан бир қаторда, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини қўллаб-қувватлаш ва инклюзив жамиятни ривожлантиришга қаратилган амалий фаолиятига берилган муносиб баҳодир.

Давлат ва ҳуқуқ институти жамоаси Азиз Абдуллаевни ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ҳамда унинг келгусидаги илмий изланишлари, ижтимоий
ташаббуслари ва амалий фаолиятига муваффақият тилайди.




×