The site is running testing mode

Единый контактный номер (+998) 71 2000036; Телефон доверия (+998) 71 2335623

Наврўз баҳона “Яшил макон” лойиҳаси

 

Айни дам бутун мамлакат бўйлаб – шаҳару қишлоқда, водийу воҳада Наврўз шукуҳи кезиб юрибди. Жорий йилги Наврўз умумхалқ байрамини мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида юқори савияда кенг нишонлаш баробарида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 2025 йил 21 февралдаги ПҚ–68-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги 3-34-сон буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида” 2025 йил 28 февралдаги 3-34-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Давлат ва ҳуқуқ институти ходимлари ташаббуси билан 2025 йил 18 март куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ўтказилди.

Ушбу лойиҳа доирасида ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияси – умумхалқ ҳашари шаклида суғориш тармоқларини тозалаш, дов-дарахтларни буташ жараёнида иштирок этилди, уч авлод вакиллари – бобо, ота ва набиралар иштирокида ниҳол экилди. Хусусан, жамоа томонидан яхши ниятлар ила, 200 туп манзарлаи дарахт ўтқазилди.

   

   

   

   


×