The site is running testing mode

Единый контактный номер (+998) 71 2000036; Телефон доверия (+998) 71 2335623

Административная ответственность за правонарушения в судебных заседаниях: проблемы и предложения

УЎК 342(055.7)
КБК 67.300.6ю б26
G 56

ISBN 978-9910-8444-3-0

Мазкур монография Давлат ва ҳуқуқ институти Илмий кенгашининг 2025 йил 26 ноябрдаги №13-сонли мажлис баённомаси билан нашрга тавсия этилган.

Тагижаев Маруфжон Маматожиевич

Суд мажлисларидаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик: муаммо ва таклифлар.

Масъул муҳаррир: М.Т. Тургунов – Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлар доктори, профессор. / Тошкент нашриёти, 2025. – 192 бет.

Тақризчилар:

Музаффаржон Мусаханович Мамасидиқов – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор.

Тешабоев Акбаржон Адамжон ўғли – Давлат ва ҳуқуқ институти Маъмурий-ҳуқуқий, жиноят-ҳуқуқий фанлар бўлими бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори.


Мазкур монографияда Ўзбекистон Республикасида суд мажлисида суд ҳокимияти ва судьяга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиб, ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш ваколатига эга бўлган фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд судьяларининг маъмурий қарорни ҳамда мажбурлов чораларининг қўлланилишини расмийлаштиришга асос бўладиган ҳолатлар, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан тузиладиган суд қарорларини чиқариш масалалари ёритилган. Шунингдек, процессуал кодекслар асосида қабул қилинган суд ҳужжатларидан намуналар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленум қарорларидан намуналар берилган.

Монографиянинг ёзилишидан асосий мақсад мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, илм-фаннинг амалиёт билан ҳамоҳангда олиб борилишини таъминлаш, шунингдек, судьялар учун суд ҳужжатларини тузишда амалий ва назарий ёрдам кўрсатиш этиб белгиланган.

 

http://islas.academy.uz/storage/%D1%81%D1%83%D0%B4_%D0%BC%D0%B0%D0%B6%D0%BB%D0%B8%D1%81%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8%D0%B4%D0%B0%D0%B3%D0%B8_%D1%85%D1%83%D0%BA%D1%83%D0%BA%D0%B1%D1%83%D0%B7%D0%B0%D1%80%D0%BB%D0%B8%D0%BA_%D1%83%D1%87%D1%83%D0%BD_%D0%BC%D0%B0%D1%8A%D0%BC%D1%83%D1%80%D0%B8%D0%B9_%D0%B6%D0%B0%D0%B2%D0%BE%D0%B1%D0%B3%D0%B0%D1%80%D0%BB%D0%B8%D0%BA_%D0%BC%D1%83%D0%B0%D0%BC%D0%BC%D0%BE.pdf


×