Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтида жорий йилнинг 2-чораги учун мустақил изланувчиликка қабул қилиш бўйича талабгорлар билан суҳбат ўтказилди.
Институт илмий ходимлари ва республиканинг турдош етакчи ташкилотлари вакилларидан иборат комиссия аъзолари томонидан суҳбат давомида талабгорларга 12.00.01 - Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича - давлат ҳодисаси ва моҳияти; давлат ҳокимиятини амалга ошириш механизми; глобаллашув шароитида давлат функциялари ривожланишининг тенденциялари; ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш; қонунийлик ва ҳуқуқий-тартибот муаммолари; ҳозирги замон давлат ва ҳуқуқининг ривожланиш истиқболлари ҳамда 12.00.13 - Инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича - инсон ҳуқуқларининг назарий ва методологик асослари, инсон ҳуқуқлари нормалари ва манбалари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий тизим; барқарор ривожланиш мақсадлари ва инсон ҳуқуқлари; инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим каби мавзулар доирасида, шунингдек талабгорларнинг илмий иш бўйича кўникмалари, танланган тадқиқот мавзуларининг долзарблиги илмий ва амалий аҳамияти ҳақида саволлар берилди.
Мустақил изланувчиликка қабул қилиш юзасидан танлов якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди.