Ayni damda қўшни ва қардош Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида ўз ишини бошлаган “Хитой – Марказий Осиё-2024”: Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш” халқаро форуми ўз ишини давом эттирмоқда. Ушбу халқаро ва нуфузли тадбир «Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида муштарак тақдирлар ҳамжамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқлари ривожланиши ва тараққиёти» мавзусига бағишланган.
Форум ишида мамлакатимиздан ташриф буюрган делегация таркибида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори ю.ф.д. М.Турғунов иштирок этмоқда. Ушбу тадбир доирасида Мурод Турсунбаевич “Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмиясининг Хитой Халқ Республикаси фан ва таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик жараёнлари” мавзусидаги маъруза билан чиқиш қилди.