The site is running testing mode

Single contact number (+998) 71 2000036; Helpline (+998) 71 2335623

“Modern Approaches to the Study of the State and Law of the Middle Ages”

Ўрта асрлар давлати ва ҳуқуқини ўрганишга замонавий ёндашувлар / Илмий-амалий конференция тўплами.  – Тошкент: ЎзФА Давлат ва ҳуқуқ институти, 2025. 334 б.

Мазкур тўпламдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамкорлигида 2025 йил 28 ноябрда бўлиб ўтган “Ўрта асрлар давлати ва ҳуқуқини ўрганишга замонавий ёндашувлар” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари ўрин олган.

Келтирилган материалларда давлат ва ҳуқуқнинг долзарб масалалари ўз аксини топган бўлиб, бундан кўзланган мақсад ёш тадқиқотчилар ва талабаларнинг билимлари, зукколиги, ҳаракатчанлиги ҳамда илмий фаоллигини ошириш, уларда тарихимизда катта из қолдирган миллий ҳуқуқий меросга нисбатан қизиқиш уйғотиш ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Илмий муҳокамалар жараёнида келтирилган фикр ва мулохазалар ўрта асрлардаги давлат ва ҳуқуқ институтларининг бугунги демократик давлат қурилиши жараёнлари билан узвий боғлиқ жиҳатлари очиб берилганлиги билан аҳамиятлидир. 

Масъул муҳаррир: академик А.Х. Саидов

Нашр учун масъул: М.Турғунов

Таҳрир ҳайъати: А.Туляганов, Ш.М.Раҳматуллаев, Ж.Тошқулов, М.Х.Баратов, Н.Азизов, Т.Хужанов, М.Хасанов.

Тўплам материалларида келтирилган факт, рақам ва бошқа далиллар учун муаллифлар масъулдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти Илмий кенгашининг 2025 йил 26 декабрдаги 14-сон қарори билан нашрга тавсия этилган.
http://islas.academy.uz/storage/%D0%A2%D1%9E%D0%BF%D0%BB%D0%B0%D0%BC%20-%D0%9E%D1%85%D0%B8%D1%80%D0%B3%D0%B8.pdf


×