The site is running testing mode

Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

“Хитой – Марказий Осиё” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича форуми

 

Жорий йилнинг 14 май куни Тошкент шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича тўртинчи форуми бўлиб ўтди. Мазкур форум ташкилотчилари – Хитойнинг Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси (China Foundation for Human Rights Development, CFHRD) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳисобланади.  


“Юқори сифатли ривожланиш орқали инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тараққиётни биргаликда илгари суриш” мавзусида ўтказилган форум доирасида Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги экспертлар, олимлар, давлат ва бизнес доиралари вакиллари иштирок этди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси ФА Давлат ва ҳуқуқ институти директори юридик фанлар доктори, профессор М.Т.Турғунов “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – Ўзбекистон ва Хитой сиёсатининг бош мезони” номли маърузаси билан иштирок этди.

 


×