The site is running testing mode

Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

“ЗАМОНАВИЙ КОНСТИТУЦИОНАЛИЗМ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА” ТЎПЛАМИ

Аннотация

Ушбу тўплам “Замонавий конституционализм: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида 2021 йил 14 декабрь куни Тошкентда ўтказилган халқаро конференция  материаллари асосида тайёрланган бўлиб, анжуман Давлат ва ҳуқуқ институти томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, “Барқарор ривожланиш маркази” ННТ ҳамкорлиги ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси кўмагида ташкил этилди.

Онлайн ва оффлайн шаклда ўтказилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари, сиёсий партиялар, мамлакатнинг академик ҳамжамияти вакиллари, шунингдек чет давлатлар, жумладан, Россия, АҚШ, Япония, Буюк Британия, Туркия каби мамлакатларнинг олим ва экспертлари, халқаро ташкилотлар ва чет эл дипломатик корпуси вакиллари иштирок этди (жами 200 киши).

Анжумандан кўзланган мақсад – ҳозирги даврда турли мамлакатларда конституционализмнинг ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, бу борадаги илғор миллий ва халқаро тажрибани қиёсий ўрганиш, шунингдек мамлакатимизнинг Асосий қонунини жамиятдаги реал воқеликка, шиддатли демократик ислоҳотлар мантиғига мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш масалалари бўйича атрофлича фикр алмашишдан иборат бўлди.


×