Давлат ва ҳуқуқ институтининг асосий илмий фаолияти қуйидагилардан иборат:
жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш;
мамлакатнинг барқарор ривожланиши мақсадидан келиб чиқиб қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар учун ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;
давлат ва ҳуқуқ соҳасида фанлараро фундаментал илмий тадқиқотларни бажариш;
замонавий электрон-ахборот ва ўқув-педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳолининг, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш;
илмий фаолиятни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда, шартномалар асосида амалга ошириш, энг долзарб ҳуқуқий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича илмий йўналишдаги фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;
юридик ихтисосликлар бўйича диссертациялар ҳимоясини ташкил қилувчи илмий кенгашлар тузиш йўли билан замонавий талабларга мувофиқ илмий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда бевосита иштирок этиш;
Институт ходимларининг давлат ва жамият ислоҳоти турли жиҳатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ва дастурий характердаги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича давлат органлари ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгашлари, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиши;
доимий асосда чоп этиладиган «Давлат ва ҳуқуқ» журналини таъсис этиш, жамоавий ва индивидуал монографияларни, ўқув-методик адабиётларни, қонунчиликка илмий-методик шарҳларни, жумладан уларнинг электрон шаклини нашр этишга доир фаолиятни амалга ошириш;
жамият учун долзарб илмий-ҳуқуқий муаммоларни муҳокама қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий тадбирлар (конференциялар, симпозиумлар, семинарлар)ни ўтказиш ва уларда иштирок этиш;
республикада олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш, шунингдек, давлат ва ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш бўйича Мувофиқлаштирувчи илмий кенгаш тузиш.