«ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ» ИЛМИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖУРНАЛИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ Журналнинг йўналиши ва у ҳақида қисқача маълумот
«Давлат ва ҳуқуқ» — давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда олиб борилаётган фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар натижаларини ёритишга ихтисослашган илмий-ҳуқуқий журнал ҳисобланади.
Журналда давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, миллий давлатчилик ва ҳуқуқнинг тадрижий ривожланиши, конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқ фалсафаси, экология ва аграр ҳуқуқ, шунингдек, ҳуқуқшунослик билан боғлиқ сиёсатшунослик, тарих, фалсафа, социология ва бошқа фанлараро йўналишлардаги илмий-назарий ва илмий-амалий мақолалар нашр этилади.
Журналнинг асосий мақсади миллий ҳуқуқшунослик фани ривожига кўмаклашиш, долзарб давлат-ҳуқуқий муаммоларни илмий муҳокама қилиш, илмий тадқиқотлар натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро-ҳуқуқий стандартларни миллий ҳуқуқ тизимига имплементация қилиш масалаларини илмий жиҳатдан ёритишдан иборат.
Журналнинг нашр йўналишлари
«Давлат ва ҳуқуқ назарияси»
Мазкур йўналиш доирасида давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши, функциялари, ҳуқуқий тизим, ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқий муносабатларнинг назарий масалаларига бағишланган илмий мақолалар нашр этилади.
«Давлат ва ҳуқуқ тарихи»
Ушбу йўналишда Ўзбекистон ва хорижий давлатлар давлатчилиги ҳамда ҳуқуқий тизимларининг тарихий шаклланиши ва ривожланишига оид тадқиқотлар эълон қилинади.
«Сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тарихи»
Давлат, ҳуқуқ, сиёсат ва жамият тўғрисидаги илмий-назарий қарашларнинг тарихий тараққиётига бағишланган тадқиқотлар нашр этилади.
«Конституциявий ҳуқуқ»
Конституциявий тузум, давлат ҳокимияти тизими, парламентаризм, сайлов ҳуқуқи, маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқаролик жамияти ва конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларга оид илмий мақолалар чоп этилади.
«Фуқаролик ҳуқуқи»
Мулкий ва шахсий номулкий муносабатлар, шартномавий муносабатлар, мулк ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи ва бошқа хусусий-ҳуқуқий масалаларга бағишланган тадқиқотлар ёритилади.
«Экология ва аграр ҳуқуқ»
Экологик хавфсизлик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер ва сув муносабатлари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш масалаларига бағишланган мақолалар нашр этилади.
«Жиноят ҳуқуқи»
Жиноят қонунчилиги, жиноий жавобгарлик, жиноятларни квалификация қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноят-ҳуқуқий сиёсатни такомиллаштириш масалалари бўйича илмий мақолалар эълон қилинади.
«Халқаро ҳуқуқ»
Халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ, халқаро шартномалар, халқаро ташкилотлар фаолияти, давлатлараро муносабатлар ҳамда миллий қонунчиликнинг халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартларига мувофиқлигига бағишланган тадқиқотлар нашр этилади.
«Ҳуқуқ фалсафаси»
Ҳуқуқнинг моҳияти, адолат, эркинлик, ҳуқуқий қадриятлар, ҳуқуқ ва ахлоқ муносабатлари ҳамда замонавий ҳуқуқ фалсафаси масалаларига бағишланган илмий тадқиқотлар чоп этилади.
«Инсон ҳуқуқлари»
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш, миллий ва халқаро ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий мақолалар эълон қилинади.
«Фанлараро ҳуқуқий тадқиқотлар»
Ҳуқуқшуносликнинг сиёсатшунослик, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, социология ва бошқа ижтимоий фанлар билан ўзаро боғлиқлигига асосланган илмий тадқиқотлар ушбу йўналиш доирасида нашр этилади.
Мақолалар нашр этиладиган тиллар
«Давлат ва ҳуқуқ» илмий-ҳуқуқий журналида мақолалар учта асосий тилда:
«ўзбек тилида»;
«рус тилида»;
«инглиз тилида»
нашр этилади.
Журналнинг нашр этила бошлаган йили
Нашр этила бошлаган йил: 2026 йил.
Журналнинг даврийлиги
«Давлат ва ҳуқуқ» илмий-ҳуқуқий журнали ҳар уч ойда бир марта, яъни йилига тўрт марта нашр этилади.
Заруратга кўра журналнинг махсус сонлари ҳам нашр қилиниши мумкин.
Журнал электрон шаклда фаолият юритади.